Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасидаги «Чорсу» бекатида Mercedes Benz Connecto Low Floor маркасидаги 89-рақамли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар берди.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва махсус хизмат ходимлари етиб келди. Ҳалокат натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

89-автобус Қорасув-1 даҳасидан «Чорсу» савдо маркази йўналишида қатнайди.

Ушбу русумдаги шаҳар автобусларининг ёниб кетиш ҳодисаси аввал ҳам кузатилган. Чунончи, 5 май куни Тошкент темир йўл вокзали яқинида Қўйлиқ-2 — Бошлиқ йўналишида қатновчи 12-рақамли автобус ёниб кетган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)