«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда футбол бўйича анъанавий «‘Камолот’ кубоги» республика турнирида Тошкент шаҳрининг Олмазор Политехника касб-ҳунар коллежи жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
«‘Камолот’ кубоги» республика турнирида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан жами 23 мингдан ортиқ ўқувчи-ёш иштирок этди. Мусобақанинг 21 майдан 4 июнга қадар ўтказилган ҳудудлараро минтақавий босқичида ғолибликни қўлга киритган бешта жамоа якуний босқичда ўзаро куч синашди.
«Пахтакор» марказий стадионида Жиззах туман маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ва Тошкент шаҳар Олмазор Политехника касб-ҳунар коллежи жамоалари ўртасида турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтди ва Олмазор Политехника касб-ҳунар коллежи жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, «‘Камолот’ кубоги» совриндори бўлди.
Изоҳ (0)