Жаҳон чемпионати мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Швейцария ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 2:5 ҳисоби қайд этилиб, Франциянинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Uff.uz маълум қилди.
Ўйинда Франция тўлиқ устунликда ҳаракат қилди ва рақибига имконият қолдирмади. Бешта гол урган Дешам шогирдлари якунда иккита тўп ўтказиб юборди. Карим Бензема ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Франция биринчи турда Гондурас устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа Франция иккинчи ўйинни ҳам йирик ҳисобда якунлади.
Изоҳ (0)