Жаҳон чемпионати мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Испания ҳамда Чили термалари ўртасидаги учрашувда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, чилиликлар ғалаба қозонди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Бу натижа эса амалдаги Жаҳон чемпионларини уйга қайтишга мажбур қилди. Сабаби 3-турда қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар Испания гуруҳдан чиқа олмайди.
Учрашувда голларни 20-дақиқада Варгас ва 43-дақиқада Арангислар киритди. Шу тариқа «Қизил Фурия» 2002 йилдаги Франция терма жамоаси каби мусобақага амалдаги чемпион сифатида ташриф буюриб, гуруҳ босқичининг ўзиданоқ ортга қайтадиган бўлди.
Изоҳ (0)