«Ўзбектелеком» 11 июндан Ўзбекистон интернет-провайдерлари учун ташқи каналга секундига 1 мегабит тезликда уланиш бўйича интернет хизматлари нархини 306 доллар 4 сентгача арзонлаштирди, деб хабар беради «Кун» компания матбуот хизмати маълумотига асосланиб.
Компаниянинг қайд этишича, 2014 йил ҳисобидан провайдерлар учун интернет-хизматлари нархи биринчи марта арзонлаштирилди.
Таққослаш учун, 2013 йилда бу хизматлар беш марта – январь, февраль, июнь, август ва декабрь ойларида 409 доллардан 322 долларгача арзонлаштирилган эди.
2012 йилда эса нархлар етти марта арзонлаштирилган эди. 2012 йил январида секундига 1 мегабит тезликда ташқи каналга уланиш нархи 500 долларни ташкил этган бўлса, йил охирида 422 долларгача арзонлашганди.
Изоҳ (0)