Бразилияда бошланган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи дастлабки туридан ўрин олган Бразилия ҳамда Хорватия термалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда мундиал мезбонлари 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишди, дея хабар беради Uff.uz.
Ўйиннинг дасталкбки дақиқаларида Европа қитъаси вакили мезбонларни анча қийин аҳволга солиб қўйди ва 11-дақиқада Марселонини хато қилишга мажбур қилишди. Реал аъзоси Ивица Оличнинг жарима майдонига узатган тўпини ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан 19 дақиқа ўтгач, Неймарнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси шундоққина дарвозанинг устунини силаб дарвозага кирди – 1:1. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига келиб, учрашув бош ҳаками жарима майдонида Фредга қарши ўйин қоидаси учун Ловренни сариқ карточка билан жазолаб, бир йўла пеналти ҳам белгилади. Уни эса яна Неймар бехато амалга ошириб, дубл муаллифига айланди. Учрашув иккинчи бўлимининг сўнгги дақиқасида Оскар ўз голи билан учрашувдаги якуний – 3:1 ҳисобини ўрнатди.
Изоҳ (0)