Ўзбек эстрадаси вакиллари Сарвар ва Комил куз фаслида биринчи яккахон концертини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Гуруҳ маъмурининг хабар беришича, концерт «Истиқлол» санъат саройида икки кун давомида жонли ижрода ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Сарвар ва Комил мухлислари эътиборига иккита янги таронани ҳавола қилмоқчи. Қўшиқларнинг бири «Нотаниш қиз» деб номланади. Иккинчи қўшиқ номи эса ҳозирча сир сақланмоқда.
Изоҳ (0)