Ўзбекистон ҳамда Уммон терма жамолари ўртасидаги бугунги учрашув Мускат шаҳридаги нашрларда ҳам тилга олинмоқда, деб ёзади Uff.uz
Мамлакатда чоп этиладиган Muscat Daily, Al Watan, Oman Daily ва Times of Oman газеталари ўйинга тўхталиб ўтишар экан, қисқа қилиб Ўзбекистон термаси ҳақида фикр билдирган.
«Термамизнинг навбатдаги рақиби — савиямизга жуда мос. Ўзбекистон асосан легионерларига таянадиган терма жамоа ҳисобланади. Айни пайтда улар таркибни ёшартириш борасида қатор ишлар олиб бормоқда. Умуман, Ўзбекистон бизга қарши ўйинларга жуда жиддий қарамоқда. Бу эса футболчиларимизни синаб кўриш учун яхши имконият деганидир. Биринчи ўйин олдидан нима дейиш мумкин? Уммон бу термани енгишга қодир», — дейилади номлари юқорида тилга олинган нашларнинг спорт рукни остида берилаётган хабарларда.