Беларусьнинг Брест шаҳрида сузиш бўйича ўтказилган Беларусь очиқ чемпионатида 2014 йилнинг 16—28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун нормативлар ҳам бажарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон сузиш федерациясидан олинган маълумотга кўра, мазкур мусобақада иштирок этган ўзбекистонликлардан тўрт нафари А ва Внормативини бажаришга муваффақ бўлди.
Жумладан, Андрей Правдивсев 50 метр масофага брасс усулда сузиш мусобақасида 29,74 сония натижа қайд этиб, А нормативини бажарди. Андрей, шунингдек, 100 ва 200 метр масофага брасс усулида сузиш баҳсида Внормативини бажарган.
Артём Пухнатий 100 ҳамда 200 метр масофага эркин, шунингдек, 200 метр масофага комплекс мусобақада Внормативини бажарди.
Иқтидорли спортчилардан Алексей Тарасенко 50, 100 ҳамда 200 метр масофага эркин усулда сузишда, Тимур Латипов эса 50 ва 100 метр масофага эркин ҳамда 50 метр масофага баттерфляй усулда сузиш мусобақасида Внормативини бажарди.
Ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар рўйхати жорий йилнинг 25 июнида Халқаро сузиш федерацияси (FINA) томонидан эълон қилинади.
Изоҳ (0)