Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

14 апрель куни Марс Ерга максимал даражада яқин келади. Шу туфайли уни оптик асбобсиз ҳам кузатиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Econews.uz хабар берди.

Фото: kpfu.ru

Фото: kpfu.ru

Ер ва Марснинг бундай яқинлашиши ҳар 2 йил-у 50 кунда бир маротаба юз беради. Кейинги сафар Марсни 2016 йилнинг 22 майида бу даражада яққол кўриш мумкин бўлади.

Марс Ерга энг яқин келган тунда тўлиқ ой тутилиши кузатилади. 14—15-апрелда тўлин ой Марс каби қизил рангга киради.

Таъкидлаш жоиз, 9 апрель куни Ер ва Марс тутилиши юз берди, яъни Ер, Қуёш ва Марс бир қаторга тизилди. Марс икки йилда бир маротаба «тутилиш» деб номланувчи орбита нуқтасига етиб боради. Бу вақтда қизил сайёра Қуёш тўғрисида жойлашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар