Хитойнинг Тянжин шаҳрида ўтган теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати — «Девис Кубоги»нинг Осиё—Океания минтақаси 1-гуруҳ ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси г ‘алаба қозонди. Бу ҳақда «Спорц.уз» хабар берди.
Қоидага кўра, мусобақанинг иккинчи кунида жуфтлик учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистоннинг энг кучли теннисчилари – Денис Истомин ва Фаррух Дўстов мезбон теннисчилар Мао-Син Гун ва Чже Ли дуэтини 6:4, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда олдинга ўтиб олди – 2:1.
Мусобақа ғолиби 6 апрельга белгиланган икки яккалик баҳсда аниқланди.
Дастлабки ўйинда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин хитойлик Ди Вуга 1:6, 7:5, 6:3, 7:5 ҳисобида ютқазиб қўйганидан сўнг умумий вазият 2:2 кўринишига келди.
Сўнгги ҳал қилувчи учрашувда Фаррух Дўстов Зе Зангни 6:2, 1:6, 6:3, 6:7, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Умумий ҳисоб – 3:2, Ўзбекистон термаси фойдасига. Шундай қилиб, терма жамоа Жаҳон лигасининг плей-оффига йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги яккалик баҳсларда Денис Истомин ғалаба қозониб, Фаррух Дўстов эса мағлуб бўлган эди. Шунга кўра, 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.