ФИФА Уругвай футбол федерациясини КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол конфедерацияси)дан четлатишга қарор қилди. Бунга сабаб сифатида мамлакат ҳукумати маҳаллий федерация ишларига аралашгани кўрсатилмоқда, деб ёзади «Uff.uz».
Уругвай президенти Хосе Мухики УФФ раҳбари Себастян Бауса ва ижроия қўмитасини ишдан бўшашга мажбур қилган. Натижада ФИФА Уругвайга нисбатан жазо чораларини қўлламоқда.
Аммо Уругвай терма жамоаси ЖЧ йўлланмасидан маҳрум этилмайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Уругвай Италия, Англия ва Коста Рика терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)