Daryo

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ўсди

2026-йилнинг биринчи чорагида солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил этди. Солиқ қўмитаси энг катта улуш қандай солиқларга тўғри келганини маълум қилди.

2 дақиқа ўқиш4 002 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 2026-йилнинг биринчи чорагида солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп.

Қўмита маълумотларига кўра, фойда солиғи, ер соғи ҳамда ҚҚС тушумлари кескин ошди. Энг катта улуш фойда солиғига тўғри келди — 20,4 трлн сўм. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг биринчи чорагига нисбатан 43 фоизга ошган. Кейинги ўринларда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) — 12,5 трлн сўм (27 фоиз ошган) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 10,7 трлн сўм (15 фоиз ошган).

Солиқ турлари кесимида тушум (2025 йил мос даврига нисбатан ўсиш):

  • фойда солиғи — 20,4 трлн сўм ( 43 фоиз);
  • ҚҚС — 12,5 трлн сўм (27 фоиз);
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи — 10,7 трлн сўм (15 фоиз);
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 6 трлн сўм (17 фоиз);
  • акциз солиғи — 4,6 трлн сўм (1 фоиз);
  • солиқсиз тушумлар — 3,3 трлн сўм (1 фоиз);
  • ер солиғи — 2,8 трлн сўм ( 34 фоиз);
  • мол-мулк солиғи - 2,3 трлн сўм (11 фоиз);
  • АОС — 0,6 трлн сўм (12 фоиз);
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 0,4 трлн сўм (82 фоиз).
Ер солиғи бўйича тушумлар 2,8 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 34 фоизга ошди. Мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўм (11фоиз ўсиш), айланмадан олинадиган солиқ эса 0,6 трлн сўм (12 фоиз ўсиш) бўлди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 0,4 трлн сўмга (82 фоиз ўсиш) етди.
Фото: Солиқ қўмитаси

Солиқсиз тушумлар, яъни дивиденд тўловлари, бож, йиғим, жарима ва бошқа тўловлардан эса 3,3 трлн сўм (1 фоиз ошган) келиб тушган.

Қурилиш корхоналари 2,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган, ишлаб чиқарувчилар 42 трлн сўмга яқин солиқ тўлаган, хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан 10,8 трлн сўм солиқлар тўланган, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 65,7 млрд сўм солиқ тўлаган.

Бундан аввал Солиқ қўмитаси блогерлар фаолиятини ўрганиш доирасида ушбу соҳанинг энг фаол 110 нафар вакили рўйхатини шакллантиргани хабар қилинганди. 2025-йилда олти нафар топ блогер 2,7 млрд сўм даромад қилиб, 110 млн сўм солиқ тўлаган. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар