Daryo

Чехия бош вазири Ўзбекистонга келади

Икки кунлик расмий ташриф давомида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, икки давлат ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

1 дақиқа ўқиш4 174 кўришлар0 изоҳ3

Чехия бош вазири Андрей Бабиш 29—30 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади. Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, “яшил” энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади. Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Андрей Бабиш Ўзбекистон—Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар