Daryo

Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

1 дақиқа ўқиш2 925 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Белград шаҳридаги Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг Сербияга илк расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди. Музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бундан ташқари, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаган салмоқли ҳужжатлар тўплами алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакат етакчисига Сербиянинг олий давлат мукофоти — Катта занжирли Сербия Республикаси орденини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Белград кўчаларидан бирига Тошкент номи берилди. Ишбилармонлик дастури доирасида икки давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Расмий ташриф якунлангач, Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди. Сербия ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар