Daryo

Эронда душманга маълумот узатган 500 киши қўлга олинди

Улардан айримлари нишонлар ҳақида маълумот тўплаб, зарба берилган жойларни суратга олган. Исроил бу маълумотлар асосида Эрондаги хавфсизлик пунктларига зарбалар бермоқда.

1 дақиқа ўқиш5 056 кўришлар0 изоҳ2

Эрон АҚШ ва Исроил билан уруш фонида душманларга маълумот узатишда айбланган 500 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Эрон полицияси бошлиғи Аҳмадризо Раданга таяниб Reuters хабар берди.

Раданнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолатларнинг ярми жиддий ҳодисалар билан боғлиқ. Улар орасида зарба бериладиган нишонлар ҳақида маълумот берганлар ва ҳужумга учраган жойларни суратга олиб, юборган шахслар бор. Аҳмадризо Радан ҳибсга олишлар қачон амалга оширилганига аниқлик киритмади.

Бундан аввал Эроннинг шимоли-ғарбида 20 киши ҳарбий ва хавфсизлик объектлари жойлашуви ҳақида Исроилга маълумот юборганликда гумонланиб ушланган эди. Мамлакатнинг шимоли-шарқида, ҳаво зарбалари деярли етиб бормаган ҳудудда эса 10 киши қўлга олинган. Улардан айримлари муҳим объектлар ва иқтисодий инфратузилма ҳақида маълумот тўплаганликда айбланмоқда.

Исроил ҳарбий стратегияси ҳақида маълумот берган манбага кўра, Исроил қуруқликда фаолият юритаётган информаторлар кўрсатмаларига асосланиб хавфсизлик пунктларини нишонга ола бошлаган. Бу Эрон ҳудудига ҳужумларнинг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда.

Аввалроқ БААда ҳужумларни тасвирга олган ва сунъий интеллектда уларни ўзгартирган ўн киши ушланган эди. Улар Бангладеш, Вьетнам, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Камерун, Непал, Покистон ва Филиппин фуқаролари ҳисобланади. Улар тарқатган видеоларда сохта портлашлар, ёнғинлар ва машҳур диққатга сазовор жойларга ҳужумларни кўрсатувчи, сунъий интеллект ёрдамида яратилган кадрлар бўлган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар