Daryo

БАА ҳаво ҳудуди 23 мартга қадар ёпиқ бўлади

Маҳаллий аэропортларга учиб келиш ва кетиш учун атиги олтита махсус йўналиш ажратилади. Бу йўллар қўшни Уммон ва Саудия ҳаво ҳудуди чегарасидаги ўтиш нуқталарига олиб боради.

1 дақиқа ўқиш5 594 кўришлар0 изоҳ2

Бирлашган Араб Амирликлари мамлакат ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиш тартибини яна бир ҳафтага узайтирди. Бу ҳақда Яқин Шарқдаги ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларидаги манба “ТАСС” агентлигига маълум қилди.

“Ҳаво ҳудуди 23 март, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 га қадар қисман ёпиқ бўлади”, дея таъкидлади манба.

Қайд этилишича, маҳаллий аэропортларга амалга ошириладиган ҳамда у ердан учиб кетадиган рейслар учун олтита йўналиш белгиланган бўлиб, улар қўшни Уммон ва Саудия Арабистони ҳаво ҳудуди билан чегарадаги назорат-ўтиш пунктларига олиб боради.

“Экипажларга ҳаво ҳаракатини бошқариш марказларидан келаётган тезкор маълумотларни мунтазам кузатиб бориш бўйича кўрсатма берилди”, дея қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Мазкур тақиққа АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уч ҳафтадан бери олиб бораётган ҳарбий операцияси ва Теҳроннинг бунга жавобан Яқин Шарқ мамлакатларида жойлашган Америка базаларига уюштираётган ҳужумлари сабаб бўлмоқда.

БАА ҳаво ҳудуди қисман ёпилиши сабаб 16 март куни Тошкентдан Дубайга учган рейслар қайтарилди:

  • Centrum Air’нинг Тошкент—Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси Тошкент халқаро аэропортига;
  • Uzbekistan Airways’нинг Тошкент—Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси ҳам жўнаб кетиш аэропортига қайтарилди.

Ушбу воқеалар фонида Эрон армияси Дубай ва Доҳа шаҳрининг айрим ҳудудларида яшовчи аҳолини эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, бу жойларда АҚШ ҳарбий хизматчилари яшириниб турибди ва яқинлашиб келаётган зарбаларда улар нишонга олиниши мумкин.​

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар