Daryo

БАА жабрланган авиайўловчилар харажатини қоплайди

Сўнгги соатлар ичида парвози кечиктирилган 20 200 нафарга яқин йўловчига ёрдам кўрсатилган. Амирликлар яшаш ва овқатланиш харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олади.

1 дақиқа ўқиш14 848 кўришлар0 изоҳ6

БАА Фуқаро авиацияси бош бошқармаси (GCАА) минтақадаги вазият билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли махсус оператив режаларни ишга туширди. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.

Маълум қилинишича, БАА ҳукумати рейслари кечиктирилган ёки аэропортларда қолиб кетган барча йўловчиларнинг меҳмонхонада яшаш ва овқатланиш харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олади. Оператив ўзгаришлар даврида зарурий хизматлар узлуксиз кўрсатилиши таъминланади.

Сўнгги соатлар ичида парвози кечиктирилган 20 200 нафарга яқин йўловчига ёрдам кўрсатилган. Уларга вақтинчалик турар жой, озиқ-овқат ва ичимликлар етказиб берилиб, чипталарни қайта расмийлаштиришда кўмаклашилган.

Ҳозирда БАА аэропортлари ва миллий авиакомпаниялари ҳамкорликда ишламоқда. Аэропортдаги тирбандликнинг олдини олиш ва жараённи енгиллаштириш учун қуйидаги чоралар амалга оширилмоқда:

  • парвозлар жадвалини қайта тузиш жараёни тезлаштирилди;
  • транзит йўловчилар вақтинчалик меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда.

Бош бошқарма вазият доимий назоратда эканини ва шароит имкон бериши билан парвозлар тўлиқ тикланишини таъкидлади. Йўловчиларга сўнгги янгиликларни расмий манбалар орқали кузатиб бориш ва ўз авиакомпаниялари билан боғланиш тавсия этилади.

Исроил ва АҚШ 28 февраль куни Эронга ҳужумларни бошлади, бунга жавобан Ислом республикаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ва Исроилга ракеталар учирди. Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Кувайт ва Баҳрайнда портлашлар қайд этилди.​ АҚШнинг Баҳрайндаги базаси жиддий шикастланди. Минтақа давлатларининг аксарияти ўзининг ҳаво ҳудудини ёпган, бу давлатларга кириш ва чиқиш рейслари тўхтатилган. Дубай ва Кувайт аэропортлари дрон ҳужумига учраган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар