Daryo

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юборди

Пентагон раҳбари Эронга қарши уруш “энди бошланаётгани”ни айтди ва АҚШ 900 килогача оғирликдаги бомбаларнинг чексиз захирасидан фойдаланишини таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш3 938 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Яқин Шарққа қўшимча Америка ҳарбий кучлари юборилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Пентагонда 4 март куни ўтказилган матбуот анжуманида Ҳегсет Эронга қарши АҚШ ва Исроил ҳарбий кампанияси “энди бошланаётгани”ни таъкидлади.

“Биз секинлашмаяпмиз, аксинча, тезлашяпмиз... Бугуннинг ўзида яна бомбардимончи ва қирувчи самолётлар етиб келмоқда”, деган мудофаа вазири журналистларга.

​Шунингдек, у АҚШ 226 кг, 453 кг ва 900 кг оғирликдаги бомбаларнинг деярли чексиз захирасидан фойдаланишини айтди. Вазир Исроил ва АҚШ “кун бўйи осмондан ўлим ва вайронагарчилик ёғдириши”ни таъкидлади.

Ҳегсетнинг кескин баёнотлари АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши бошланганига беш кун бўлган бир пайтда янгради. Эроннинг Tasnim агентлигига кўра, 28 февралдан бери мамлакат бўйлаб камида 1045 киши ҳалок бўлди.

Ҳуқуқшунос экспертлар бу ҳужумни БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши сифатида кескин қоралади. Гуманитар ташкилотлар эса урушнинг Яқин Шарқдаги тинч аҳолига таъсиридан ташвиш билдирди. Теҳрондаги Al Jazeera мухбири Муҳаммад Валлнинг айтишича, зарбаларнинг асосий юки тинч аҳолига тушмоқда.

“Зарбалар узлуксиз давом этмоқда”, деди у ва Теҳрон аҳолисининг тўртдан уч қисми шаҳарни тарк этганини айтди.

​Теҳроннинг ҳужумларга жавоби ҳам қоралашларга сабаб бўлди. Мамлакат минтақадаги АҚШ ҳарбий базалари ва унга алоқадор объектларга ракета ҳамда дронлар учирмоқда. Эрон ҳужумлари тобора кўпроқ Форс кўрфазидаги нефть ва газ инфратузилмасига қаратилмоқда. Бу эса жаҳон энергия бозорларида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар