Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган шахсни уриб юборди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 18:30 ларда Юнусобод туманида 1988 йилда туғилган Cobalt машинаси ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган шахсни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Хоразмнинг Урганч туманида Cobalt ва скутер ўртасида ЙТҲ содир бўлганди. Скутер бошқарувида бўлган шахс олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Бошқа бир ҳолатда эса Тошкентда ажратувчи бўлакдан ҳаракатланган автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборганди.








