Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашиб кетиб, ЙТҲ содир қилди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 21:15 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида содир бўлган. Унда Cobalt, Hyundai ва Jetour автомашиналари ўзаро тўқнашиб кетиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги маълум қилинди. Ҳозирда масъул ходимлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида тез ёрдам машинаси автоҳалокатга учраган эди. Унда катта тезликда ҳаракатланган Gentra бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида тез тиббий ёрдам машинасига урилган.
Бошқа бир ҳолатда эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида BYD билан тўқнашган L9 бўлакларга бўлиниб кетган. ЙТҲ оқибатида L9 ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.








