Тошкентда ажратувчи бўлакдан ҳаракатланган автобус пиёдани уриб юборди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ расмий муносабат берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 18:50 ларда 62-сонли йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси Яккасарой тумани, КХАЙ кўчасида ҳаракатни ажратувчи бўлак томонга бурган ва йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Ҳайдовчи пиёда С.Н.ни тез тиббий ёрдам марказига олиб борган.
ЙТҲ юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Янгиҳаёт туманида автобус ҳайдовчиси 2007 йилда туғилган пиёдани босиб кетганди. Пиёданинг аҳволи яхши экани айтилган.








