Тошкент шаҳрида Onix йўл четида турган пиёдани уриб юборди. У олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 2025-йилнинг 28 ноябрь куни соат 11:10 ларда Юнусобод туманида Onix бошқарувида бўлган 1994-йилда туғилган ҳайдовчи ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четида турган пиёдани уриб юборган. У олган тан жароҳатлари натижасида ҳаётдан кўз юмган.
Автомобиль тўқнашувдан сўнг йўлнинг ўнг қаторда тўхтаб турган Nexia-3 ва Cobalt автомобильларига ҳам бориб урилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Damas носозлик сабаб 3 нафар пиёдани уриб юборганди. Улар олган тан жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Бошқа бир ҳолатда эса, Самарқандда саккиз пиёдани босиб кетган ҳайдовчи етти йилга қамалган. Жабрланганлар орасидаги жияни ва фарзандини етаклаб кетаётган ҳомиладор аёл ҳалок бўлган.








