Daryo

“Хоҳлаганимни гапираман” дея ички ишлар ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўради (видео) 

Унга ва уни ҳимоя қилишга келиб, жанжалга аралашган аёлга суд ҳукми ўқилди

2 дақиқа ўқиш28 839 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ҳамда ички ишлар ходими ўртасидаги тортишув акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИББ хабар берди.

Унда маълум қилинишича, ҳолат ички ишлар ходими қоидабузарлик сабаб баённома расмийлаштираётган вақтда содир бўлган.

“Gentra автомашинасини тўхтатганимда монитордан фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Маъмурий баённома расмийлаштиришимни айтганимда менга қаршилик бўлди. Қўл қўйишдан бош тортди, устидан аёл киши келиб менга нисбатан ҳар хил ҳақоратли сўзлар ишлатди”, дейди ходим.

Маълум бўлишича, қоидабузарни ҳимоя қилиш учун автомобиль бошқариб етиб келган аёлнинг ҳужжатларида муаммолари борлиги маълум бўлди. Яъни у транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлган. Ходим фаол қаршилик сабаб ёрдамчи куч ва эвакуатор чақирган.

Аёл эса воқеани қуйидагича изоҳлади:

“Мени видеога олишни бошлади. Видеом чиқмасин деб қўлларидан телефонни олдим. Кейин жарима майдонига олиб борамиз, дейишди. Биринчи қаршилик кўрсатдим. Жарима майдонига бордик, тушунмовчиликлар келиб чиқди. Ўзим билмаган ҳолда ҳақорат қилиб қўйдим. Бу ҳолат менга дарс бўлди. Ички ишлар ходимидан, халқимиздан узр сўрайман”, дейди у.

Ҳолат юзасидан суд мажлиси ўтказилди. Унга кўра, қоидабузар аёлга БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима тайинланди. Уни ҳимоя қилишга келиб, жанжалга аралшган аёлга эса БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима қўлланди.

Бундан аввал Бухоро вилоятининг Жондор туманида ҳайдовчи Cobaltʼни қасддан ЙПХ ходими устига ҳайдагани ҳақида хабар берилган эди. 19 январь куни Навоийда 16 ёшли бола отасининг машинасида ЙПХ ходимини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди.

Сурхондарёда ЙПХ ходими қочишга уринган ҳайдовчига электрошокер қўллаган эди. Сурхондарёда вояга етмаган бола ЙПХ ходимини судраб, Cobalt олиб қочган эди. 

Узр сўраган “қаҳрамонлар”

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар