Daryo

Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш26 146 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида вафот этганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Портлаш содир бўлган хонадон
Фото: Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрининг “Боғисарой” МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ портлаши 8 майдан 9 майга ўтар кечаси содир бўлганди. Портлаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1, 2, 3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан дастлаб 6 нафар фуқаронинг жасади топилганди. “Миллар” дастурида маълум қилинишича, 9 май куни хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2025 йилнинг март ойи охирларида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги хонадонда газ портлаганди. Оқибатда эр-хотин куйиш тан жароҳати олганди. Шу йилнинг февралида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйда газ портлаганди. Ҳодиса оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар