Daryo

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишлаш учун юборилади

2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд

1 дақиқа ўқиш6 675 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишлаш учун юборилади, деб хабар бермоқда Миграция агентлиги.

Фото: Миграция агентлиги

Бу ҳақда Миграция агентлиги директор ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва “New Future Succyess Academy” халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасидаги учрашувда маълум қилинган.

Унда, Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни тест синовларига тайёрлаш марказини мамлакат ҳудудида очиш ва имтиҳон марказини ташкил қилиш, (МДҲ ва қўшни давлатларда ягона марказ бўлади) муваффақиятли ўтган номзодларни АҚШда бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд. Олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи виза ажратилади. Учрашув якунида, “New Future Succyess Academy” компанияси ва Миграция агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасида номзодларни тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.

Хориждан ишга таклифлар:

Бундан аввал Литва корхоналари билан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилганди. Шунингдек, ўзбекистонликлар Японияга логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга юборилиши айтилганди. 

Ўзбекистонда 2018—2023-йилларда аҳоли даромадининг 16 фоизи мигрантлар улушига тўғри келган. Чет элларда ишлаётган юртдошлар ҳар йили Ўзбекистонга ўн икки-ўн беш миллиард доллар жўнатади. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар