Daryo

Ўзбекистон хусусий боғчалар қимматлиги бўйича МДҲ давлатлари топ-5 лигидан жой олди

Республикадаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларида бола учун тўлов қўшни мамлакатларнинг барчасидан юқорилиги маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш12 108 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон хусусий боғчалар нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасидан 62-ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Ranking.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Numbeo маълумотларига кўра, 2025 йил 7 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хусусий боғча хизматлари нархи бир бола учун ойига 295,3 долларни ташкил қилган. Нарх-наво бўйича Ўзбекистон дунёда 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади.

МДҲ мамлакатлари орасида хусусий боғчалар нархи қуйидаги давлатларда Ўзбекистондан арзон:

  • Россия — 262,9 доллар;
  • Озарбайжон — 242,2 доллар;
  • Қозоғистон — 240,6 доллар;
  • Қирғизистон — 190,3 доллар;
  • Тожикистон — 104,3 доллар.

Қуйидагиларда эса нархлар Ўзбекистондан ҳам қиммат:

  • Украина — 296,9 доллар;
  • Беларусь — 299,3 доллар;
  • Арманистон — 306,9 доллар;
  • Молдова — 372,3 доллар.

Дунёда хусусий боғча бўйича энг қиммат нарх Швейцария, Нидерландия ва Буюк Британияда бўлса, энг арзони Бангладеш, Шри-Ланка ва Покистонда қайд этилган.

Энг арзон ресторанлар

Ranking Ўзбекистон 2025 йил бошида озиқ-овқат нархлари индексида 139 мамлакат орасида 18-ўринни эгаллаганини маълум қилганди. Ўзбекистон ресторанларидаги нархлар МДҲда энг арзон деб топилганди. 2025 йилга мўлжалланган ресторан нархлари индекси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 139 та давлат орасида 17-ўринни олганди. Сутли қаҳва ичимлиги — капучино арзонлиги бўйича Ўзбекистон дунёда 126 та давлат орасида 15-ўринни эгаллаганди. 

Энг арзон кийим-кечаклар

Шунингдек, Ўзбекистон жинсиларнинг арзонлиги бўйича дунё бўйича 98 та мамлакат ичида 21-ўринни, эркаклар чарм пойабзали бўйича — 72, кроссовкалар бўйича — 84, ёзги кўйлаклар бўйича — 75-ўринни эгаллаганини ҳам маълум қилганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар