Daryo

Россиядаги қурилишда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Мигрантнинг устига экскаватор ковши тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш21 157 кўришлар0 изоҳ0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.

Иллюстратив фото: Global Look Press

Ҳодиса 28 февраль куни Стачек проспектидаги Красноселская—Калининская метро линияси учун қурилиш майдончасида содир бўлган. Ўзбекистондан келган 34 ёшли муҳожир метро қурувчиси бўлиб ишлаган. Эркак миграция рўйхатида турган. 

Қурувчи экскаватор ишдан чиққач, уни ўзи таъмирлашга уринган. Бироқ экскаватор ковши тўғридан-тўғри унинг устига тушиб кетган. Ўзбекистонлик мигрант олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг жасади ўликхонага юборилган, ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ўтказмоқда.

Ўзбекистонликларнинг қурилишда ҳалок бўлишига оид сўнгги ҳолатлар

Юқоридаги ҳодиса Россияда қурилиш ва таъмирлаш вақти ўзбекистонликлар билан содир бўлган биринчи ҳолат эмас. Жумладан, 13 январь куни Санкт-Петербург шаҳри Приморский туманида ўзбекистонлик қурувчи 16-қаватдан тушиб кетганди. 30 ёшли ўзбекистонлик арматурачи ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.

26 ноябрь куни яна Санкт-Петербург шаҳри Муром кўчасида қурилиш вақти Ўзбекистон фуқароси томдан тушиб кетган. Марҳум ўзбекистонлик 47 ёшли муҳожир бўлиб, қурилиш компаниясига монтажчи бўлиб ишга кирган. 

22 ноябрь куни Ленинград вилоятида 20 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдончасида вентиляция тешигига тушиб кетиб ҳалок бўлган. 3 ноябрь куни Ленинград вилоятида 19 ёшли ўзбекистонлик қурувчи тўққизинчи қаватдан тушиб вафот этганди.

19 февраль куни Санкт-Петербург шаҳри Москва туманидаги қурилишда ўзбекистонлик 24 ёшли ишчи демонтаж қилаётганида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан йиқилиб, вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ишчининг хавфсизлик техникаси қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ташкил этилган

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар