Daryo

Маош 2000 евро: ўзбекистонликлар Латвияга ишга чақирилмоқда

Номзодлар учун иш ўринлари сони чекланган

1 дақиқа ўқиш42 976 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонликлар Латвияга юқори маош эвазига ишга чақирилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди. 

Фото: Пасспортивитй

Унда айтилишича, Миграция агентлиги ва Латвиянинг “Сиа Креисс” корхонаси юк автомобили ҳайдовчилари учун бўш иш ўринларини таклиф этмоқда. Иш тури: юк автомобили ҳайдовчиси (Э-категория). Ойлик 1,6 минг евродан икки минг еврогача. Иш ўринлари сони 40 та. 

Номзодларга қандай талаблар бор?

  • 18-55 ёш оралиғида;
  • рус тилини мулоқот даражасида билиш;
  • Ўзбекистондан чиқишга тақиқи бўлмаслиги;
  • камида 1 йиллик иш тажрибага эга бўлиши;
  • судланмаган.

Фуқаро ҳисобидан:

  • виза харажатлари;
  • авиачипта;
  • Агентлик тўлови 10 БҲМ;
  • овқатланиш. 

Рўйхатдан ўтиб анкета тўлдириш

Бундан аввал 2024 йил август ойида Ўзбекистон фуқаролари Латвияга юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш механиги сифатида ишга таклиф этилганди. 

Хориждан ишга таклифлар:

Литва корхоналари билан 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилганди. Шунингдек, ўзбекистонликлар Японияга логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга юборилиши айтилганди. 

Ўзбекистонда 2018—2023 йилларда аҳоли даромадининг 16 фоизи мигрантлар улушига тўғри келган. Чет элларда ишлаётган юртдошлар ҳар йили Ўзбекистонга ўн икки-ўн беш миллиард доллар жўнатади. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар