Daryo

Сирдарёдаги мактабда ўқитувчини урган аёл узр сўради (видео)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларни кескин қоралашини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш14 735 кўришлар1 изоҳ0

Аввалроқ Сирдарёдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини ургани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўшимча маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳолат ММТБ ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва тегишли чора кўрилди.

Шунингдек, ўқитувчини урган ўқувчининг онаси ҳам узр сўради. 

“Жаҳлим чиққанда билмай қолдим. Барчадан узр сўрайман”, дейди у.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларни кескин қоралаши ва доимо муросасиз муносабатда бўлишини қўшимча қилган.

Мактабда ўқитувчиларнинг калтакланиши

2024 йилнинг октябрида Сирдарё туманидаги 2-мактабда икки ўқувчи қиз ўқитувчини урганди. Ўша йилнинг апрелида Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланганди. 2023 йилнинг майида Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчисининг онаси томонидан калтакланганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар