Daryo

Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Бунга 18—22 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб бўлади

1 дақиқа ўқиш15 144 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Бунга 18—22 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб бўлади. Ушбу ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тоғ тизмаси);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

“Ўзгидромет” аввалроқ ҳафта ўртасидан булутлилик ошишини маълум қилганди.

30—31 декабрь ва 1—3 январь кунлари ҳам Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон эълон қилинганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар