Daryo

Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди

Ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш4 715 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Оҳангарон туманида ЙПХ инспекторлари томонидан 1987 йилда туғилган ҳайдовчи (У.Б.) бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси текширилган.

Натижада автомобилдаги юклар орасига яширилган ҳолда, қиймати 30 млн сўмлик жами 2 900 дона пиротехника воситалари олиб ўтилаётганлиги аниқланган. 

Шунингдек, Фарғона–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Tracker автомобили Оҳангарон тумани “Чинор” ЙПХ масканида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

1989 йилда туғилган ҳайдовчи (Б.М.) бошқарувидаги транспорт воситаси текширилганда, автомобиль юкхонасида ноқонуний олиб ўтилаётган 57 600 дона пиротехника воситалари ҳамда 348 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланган. 

Ҳозирда ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пиротехника воситаларининг муомалага киритилишига қарши кураш

Аввалроқ Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланганди.

9 ноябрь куни “Чинор” ЙПХ масканида пиротехника воситалари олиб кетаётган юк автомобили тўхтатиб қолингани хабар берилганди.

Автомобильнинг юкхонасида 36 та “Волк”, 35 та “Самарканд”, 48 тадан “Британик” ҳамда “Трения” ва 38 та “Соловей разбойник” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида ўз уйида 536 дона пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланганди.

Ўзбекистон ҳудудига 2021–2023 йилларда 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмлари ноқонуний олиб кирилгани ҳақида хабар берилганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар