Daryo

Фарғонада Янги йил куни мушакбозлик қилган йигитлар 15 суткага қамалди

Тахминан 10-15 нафар шахс қўлбола пиротехника воситаларини отган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланган.

1 дақиқа ўқиш18 113 кўришлар0 изоҳ6

Фарғона вилоятида Янги йил куни мушакбозлик қилган йигитлар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, 31 декабрь куни соат 23:55 да Қўқон шаҳар А.Чархий кўчасида Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида йўлнинг қатнов қисмига чиққан фуқаролар томонидан ноқонуний мушакбозлик уюштирилган.

Тахминан 10–15 нафар шахс Ўзбекистон туманининг Оҳунқайнар қишлоғида қўлбола пиротехника воситаларини отган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланган.

Аниқланган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман судига юборилган. Суд қарорига кўра, ҳар бир ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима тайинланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар