Daryo

Тошкентда пиротехника портлаб, 24 ёшли фуқаро қўлидан айрилди

Дастлабки маълумотларга кўра, пиротехника воситаси кутилмаганда ишга тушиб, унинг қўли ва юзи жароҳатланган. Бемор оғир шок ҳолатида дарҳол тиббиёт муассасасига етказилган.

1 дақиқа ўқиш3 370 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида пиротехника воситаси сабаб бир инсон оғир жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Декабрь ойида пиротехника воситасидан фойдаланиш оқибатида 24 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати билан шифохонага олиб келинди. Ҳодиса уйда содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, пиротехника воситаси кутилмаганда ишга тушган, оқибатда боланинг қўл ва юз соҳаларида жароҳатлар юзага келган. Бемор оғир шок ҳолатида тиббиёт муассасасига етказилган.

Чап билак суяклари очиқ, майдаланиб синиб, қон томир ва нервлари жароҳатланиши, кафт соҳаси эзилиб, йиртилган жароҳати. Ўнг қўл билак ва кафт соҳалари, юз соҳалари куйган жароҳатлари белгилари бўлган. Жарроҳлик амалиётида чап қўл кафти, томирлари тўлиқ узилиши, нервлари узилиши ва суяклари майдаланиб сингани, юмшоқ тўқималарнинг ҳолатини ҳисобга олиб, беморнинг қўл кафти олиб ташланган.

Зарур текширувлар ўтказилгач, шошилинч жарроҳлик амалиёти бажарилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи нисбатан қониқарли, куйиш жароҳатларига даволовчи муолажалар олиб борилмоқда.

Тиббиёт мутахассисларининг билдиришича, пиротехника воситалари билан боғлиқ жароҳатлар ҳар йили декабрь–январь ойларида кўпаяди. Бундай ҳолатларда куйишлар, суяк синишлари, қўл, юз ва кўз соҳаларининг оғир жароҳатланиши, қайтариб бўлмайдиган асоратлар тез-тез учрайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар