Daryo

Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш13 900 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 13 декабрь куни А.Р. (2005 йилда туғилган аёл) К.У.ни (2008 йилда туғилган қиз бола) калтаклади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, вояга етмаган К.У. гўёки А.Р. ҳақида номақбул гаплар айтганини у бошқалардан эшитгач, А.Р. истироҳат боғида қизни ерга ётқизиб, юзи ва танасига мушт урган. Шунингдек, сочидан тортиб ерда судраган ва буни атрофдагилар кузатиб турган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида К.У.га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

“Вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган бундай зўравонлик ҳаракатларига қатъий қонуний чора кўрилиши шарт! Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисини қўлига игна санчиш билан жазолагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Суриштирув давомида юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Сирдарёда икки ўқувчи қиз ўқитувчини ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинди.

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманидаги мактабда ўқитувчи 5-синф ўқувчисини уриб жароҳатлади. Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ёқалашгани тасвирлари тарқалди. Алгебра фани ўқитувчиси ва 10-синф ўқувчиси бўлган икки қиз ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолган. Уларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун судга берилган.

Тошкентдаги мактабда аёл дастлабки иш кунида ўқувчини калтаклагани ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Аёл жазоланиб, мактаб директори ишдан олинганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар