Daryo

Бош прокуратура Даврон Кабулов чиқишига муносабат билдирди. У аввалроқ прокуратура, департамент ва тумангаз филиалидан норозилигини айтганди

“Миллион” жамоаси сардори Даврон Кабулов “Дарё”га берган интервьюсида Яккасарой туман прокуратураси, департаменти ва тумангаз филиали масъуллари ҳақида гапириб, “давлат жиловининг бир ипи қўлимда, деб хоҳлаган ишни қилиш керак эмас” деганди

1 дақиқа ўқиш113 948 кўришлар0 изоҳ0

“Миллион” жамоаси сардори Даврон Кабулов “Дарё”га берган интервьюсида Яккасарой туман прокуратураси, департаменти ва тумангаз филиали масъуллари ҳақида гапириб, “давлат жиловининг бир ипи қўлимда деб хоҳлаган ишни қилиш керак эмас”, деганди. Бош прокуратура унинг чиқишига муносабат билдирди. 

2023 йил декабрь ойида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган назорат тадбирида Равшан Кабулов (Даврон Кабуловнинг отаси) раҳбарлик қилаётган Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхонанинг 4 та иситиш қозони 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 18 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлди. Тумангаз таъминоти идораси билан шартнома тузмай, газ ҳисоблагични газ идорасидан рўйхатдан ўтказмасдан, шунингдек алоҳида ҳисоб-рақам очмасдан, газ ҳисоблагичга ўрнатилган тамғани газдан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ташқи таъсир аралашувида узишга эришиб, жами 907 минг 558 куб метр миқдоридаги 344 миллион 872 минг сўмлик табиий газдан яширин равишда фойдаланиб келиб, жуда кўп миқдордаги табиий газни яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Яккасарой туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2023 йил 22 декабрь куни Р.Кабуловга Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилинган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган, дейилади Бош прокуратура ахборотида. 

Аниқлаштирилишича, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 27 март кунидаги ҳукмига кўра, Р.Кабулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шартли равишда 1 йил синов муддати белгиланган. Жиноят иши доирасида аниқланган 344 млн. 872 минг сўмлик моддий зарар “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали фойдасига ундирилган.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

23-Октабр 2025, 15:25

“Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

“Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

18-Июн 2025, 19:55

Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун кирган бемор ўлик ҳолда чиқди (видео)

Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун кирган бемор ўлик ҳолда чиқди (видео)

21-Апрел 2025, 22:59

“Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

“Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

24-Октабр 2024, 04:08

“Тақволи бўлсангиз, Луиза Расуловани нимага кузатяпсиз?”. Даврон Кабулов Instagram’даги негативчиларга мурожаат қилди (видео)

“Тақволи бўлсангиз, Луиза Расуловани нимага кузатяпсиз?”. Даврон Кабулов Instagram’даги негативчиларга мурожаат қилди (видео)

25-Сентабр 2024, 21:51

Тошкент вилоятида Қозоғистон фуқаросини дўппослаб, 300 млн сўмини тортиб олган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятида Қозоғистон фуқаросини дўппослаб, 300 млн сўмини тортиб олган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди

9-Сентабр, 10:00

Қорақалпоғистонда 171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, суюлтирилган газ талон-торож қилинди

Қорақалпоғистонда 171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, суюлтирилган газ талон-торож қилинди

8-Сентабр, 11:07

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

8-Сентабр, 09:27