Daryo

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Бу пул эвазига у фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтган. Олдиндан 100 минг долларни олаётганида қўлга тушган.

1 дақиқа ўқиш9 944 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилоятида 210 минг доллар эвазига ҳоким лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига кириб, унга ўзини Ўзбекистон ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 минг АҚШ доллари эвазига уни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтган.

У келишилган пулдан 100 минг долларни олаётганида вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар