Daryo

“Тақволи бўлсангиз, Луиза Расуловани нимага кузатяпсиз?”. Даврон Кабулов Instagram’даги негативчиларга мурожаат қилди (видео)

“Ҳаммани сўкиб устидан мағзава ағдаришаётганини кўриб, ўзи жамиятимизда ҳурмат қилинадиган бирорта одам қолдими, деб ўйлаб қоламан”, дейди Даврон Кабулов

2 дақиқа ўқиш145 827 кўришлар1 изоҳ0

“Миллион” жамоаси сардори Даврон Кабулов YouTube’дага “Daryo lifestayle” каналига берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда негатив фикр билдираётган, жамоа саҳнада кўрсатолмайдиган ҳазиллар ва унинг синишини кутганлар ҳақида гапирди.

— Ижтимоий тармоқларда хейтерлари кўп инсонлар бор. Улардан бири актриса Луиза Расулова. Қизиқиб унинг видео ва суратлари остига ёзилган изоҳларни кўриб чиқдим. Ўқиб, уларнинг бари тақводор инсонлар бўлса керак, деб ўйлаб қолдим. Савол туғилади, агар тақвойингиз кучли бўлса, Луиза Расулованинг саҳифасида нима қилиб ўтирибсиз? Ахир тақволи инсон бундай контентдан ўзини чегаралаши керак-ку. “Саҳифасига кириб, уни қарғаб чиқиб кетганингиздан нима маъно бор? Ахир қарғаш тақволи инсоннинг табиатига хос эмас-ку”, дегим келди. Агар изоҳ қолдираётган инсонлар Луизани ёки бошқа бировни ислоҳ қилишмоқчи бўлишса, шахсий хабар йўллаб, мўмин одам каби чиройли қилиб тушунтиришсин. У гапингизга ошиқ бўлиб, юриш-туришини ўзгартирсин. Депутатнинг Instagram саҳифаси ҳам “балчиққа қорилиб ётибди”. Аброр Мухтор Алининг саҳифасида ҳам худди шу аҳвол. Ҳамма хейтер, негатив кайфият устун. Ҳаммани сўкиб устидан мағзава ағдаришаётганини кўриб, ўзи жамиятимизда ҳурмат қилинадиган бирорта одам қолдими, деб ўйлаб қоламан, дейди Даврон Кабулов.

Даврон Кабулов жамоанинг томошаларида нималарга чеклов қўйиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Фото: “Дарё”

— Енгил табиатли қизлар ҳаёти билан боғлиқ ҳолатларни аччиқ кулгига олаётган пайтда йигитларга “Эҳтиёт бўлинглар, бу тарғибот бўлиб қолмасин”, деб тайинлайман. Тўғри, айш-ишратга берилган, гиёҳвандларнинг ачинарли ҳаёти ҳақидаги чиқишларимиз бор. Аммо бирортасида моддаларнинг истеъмол жараёнини кўрсатмаймиз. Кўраётган томошабин оқибати қандай бўлишини кулги орқали ҳис қилади, холос дейди Даврон Кабулов.

Даврон Кабулов “Миллион”нинг синишини истаганлар, душманлари ичида экани ва аввалги жамоадошларини аллақачон кечириб юборгани ҳақида гапирди.

Фото: “Дарё”

— Ҳозир атрофимизда шундай инсонлар борки, улар энг қийин вазиятимизда “душман” томонда эди. Ҳозир эса биз томонда юрибди. Тўғри, улар жамоамда эмас, аммо шу атрофда юрганини биламан. Шукрки, Яратган бизни 6 йил давомида уялтириб, шарманда қилиб қўймади. Ўтган йиллар давомида “Ким аслида ким?” деган саволга томошабин билан бирга икки томон ҳам жавобини олди.

Мен ҳеч бир инсондан хафа эмасман, устимиздан ёзган, ярим йўлда ташлаб кетганларнинг ҳам ҳаммасини кечирдим. Аслида адоватсиз ижод қилиш мароқли. “Миллион”нинг синишини кутганлар кўп бўлди, ҳатто ёнимга келиб “Улар зўр бўлиб кетади”, деганлар ҳам бўлган.

Ишлайман, деган инсонлар билан лойиҳа давом этаверади. Аммо мияси айниган одам иш бермайди ва жамоага нифоқ солишни, ишламасдан пул топишни истайди. Бунақа инсонлар жамоа учун ниҳоятда хатарли, дейди Даврон Кабулов.

Toshkentdanman. Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining “Sahna va ekran sanʼati dramaturgiyasi” fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2020-yildan beri faoliyat yuritaman. Avvaliga madaniyat boʻlimida ishlaganman, hozirgi kunda reklama boʻlimi muharriri lavozimida faoliyat yuritaman. Kino koʻrishdan koʻra, oʻqishni afzal koʻraman. Ayni kunda Said Chamlijaning “Iymon va huzun” kitobini oʻqiyapman. Chingiz Aytmatov asarlarini oʻqishni yoqtiraman, ayniqsa “Kasandra tamgʻasi” asari juda yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

Бозорда пирожки ва чой сотган, профессионал спортчи ҳамда энг қиммат “келин саломчи” Шаҳло Зоирова 37 ёшда

23-Октабр 2025, 15:25

“Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

“Аёлимни 614 та қиз ичидан танлаб олганман”. Бозорда олча сотган, касаллик сабаб футболчи бўлолмаган ва энг “қиммат” бошловчи Даврон Кабулов 38 ёшда

18-Июн 2025, 19:55

“Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

“Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

24-Октабр 2024, 04:08

Бош прокуратура Даврон Кабулов чиқишига муносабат билдирди. У аввалроқ прокуратура, департамент ва тумангаз филиалидан норозилигини айтганди

Бош прокуратура Даврон Кабулов чиқишига муносабат билдирди. У аввалроқ прокуратура, департамент ва тумангаз филиалидан норозилигини айтганди

2-Октабр 2024, 16:12

Тошкент вилоятида Қозоғистон фуқаросини дўппослаб, 300 млн сўмини тортиб олган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятида Қозоғистон фуқаросини дўппослаб, 300 млн сўмини тортиб олган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди

9-Сентабр, 10:00

Instagram: Аббосбек Файзуллаев хонадонида тўй, самолётда концерт берган машҳурлар, “Телба” фильмидаги ҳашаматли ҳовли сотувга қўйилди

Instagram: Аббосбек Файзуллаев хонадонида тўй, самолётда концерт берган машҳурлар, “Телба” фильмидаги ҳашаматли ҳовли сотувга қўйилди

6-Июл, 11:13

“Президент ҳақида ҳазил қилмайман”. Тўйлардаги “қиммат” бошловчи, спорт шарҳловчиси ва муваффақиятли тадбиркор Даврон Кабулов 39 ёшда (фото, видео)

“Президент ҳақида ҳазил қилмайман”. Тўйлардаги “қиммат” бошловчи, спорт шарҳловчиси ва муваффақиятли тадбиркор Даврон Кабулов 39 ёшда (фото, видео)

17-Июн, 16:52

“Мен кетмадим, улар мендан кетди”. Комила Хўжаева “Сетора” гуруҳи бўлиниб кетгани ҳақида

“Мен кетмадим, улар мендан кетди”. Комила Хўжаева “Сетора” гуруҳи бўлиниб кетгани ҳақида

11-Май, 10:25