Daryo

Самарқанддаги автосервисда юз берган ёнғинда Lacetti ва «Жигули»га зарар етди

Ҳолатни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган

1 дақиқа ўқиш14 094 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 21 май куни автосервисда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 13:13 да Паст Дарғом тумани «Қоратерак» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Самарқанд—Каттақўрғон автомобиль йўлида жойлашган «Осойиш» МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар ёнғин ҳудудига соат 13:20 да етиб борган ва соат 14:19 да ҳолат тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғинда устахонанинг тахминан 80 квадрат/метр майдонда шифт, том қисми ва устахона ичида бўлган Lacetti автомашинасининг салон қисми ҳамда «Ваз-2106» автомашинасининг шина, мотор ва салон қисми ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда масжид ҳовлисида ёнғин юзага келгани, Тошкентдаги Nest One қурилиш биносида ёнғин чиққани, Самарқандда мусиқа мактабида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар