Daryo

Тошкентда бир-бирига туташ бўлган тўртта уйда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида хонадонларнинг тахминан 400 квадрат метр майдонда томи ва шифт қисми ёнган

1 дақиқа ўқиш46 432 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин чиқди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 5 апрель куни соат 08:16 да туманнинг «Янги Камолон» МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52 да қуршаб олинган ва соат 09:11 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 квадрат метр майдонда томи ва шифт қисми ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Андижондаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган электр «шит» ёниб кетгани, Намангандаги «Чорсу» деҳқон бозорида ёнғин юз бергани, Тошкентдаги хонадонда телефон қувватлаш мосламасидан ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар