Daryo

ШҲТга 2021—2022 йилларда раислик қилиш расман Ўзбекистонга ўтди

Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди

1 дақиқа ўқиш36 522 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 17 сентябрь куни Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021—2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:
  • ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
  • ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
  • саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;
  • ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
  • ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
  • камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;
  • ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
  • ШҲТнинг Эзгу ният элчиси институтини жорий қилиш;
  • туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;
  • юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни қабул қилиш.
Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган», — дейилади Президент матбуот котиби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун 16 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбега келди. Шу куни давлат раҳбари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди. Шунингдек, Покистон бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар