Daryo

Жиззахдаги уй оғилхонасида ёнғин чиқиб, 300 дона прессланган сомон ёниб кетди

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш42 406 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Jizzax viloyati FVB matbuot xizmati

Жиззах вилоятининг  Зарбдор туманидаги хонадоннинг оғилхонасида юз берган ёнғин бартараф этилди, деб хабар бермоқда вилоят ФВБ матбуот хизмати.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ матбуот хизмати

9 август куни соат 12:39 ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Тараққиёт» маҳалласи Олтинсой қишлоғидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борганларида яшаш хонадонининг оғилхонасида сомон ғарами ёнаётгани маълум бўлган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида оғилхонанинг 20 квадрат метр майдони том қисми ва 300 дона прессланган сомон ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Жиззахдаги Зомин тоғларида юз берган ёнғин бартараф этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар