Daryo

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 3—5 август кунлари сел келиши хавфи бор

ФВВ аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақириб, нохуш вазиятлар вужудга келганда вазирликнинг 1050 қисқа рақамига мурожаат этишни сўради

1 дақиқа ўқиш47 448 кўришлар0 изоҳ0
540 million so‘mga qurilayotgan selto‘siq. Foto: “Daryo”

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, 3—5 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Шу сабабли ФВВ матбуот хизмати тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақириб, нохуш вазиятлар вужудга келганда вазирликнинг 1050 қисқа рақамига мурожаат этишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Қирғизистон ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган вилоятининг Косонсой туманига сел келганди. Ҳодиса оқибатида 6 киши тан жароҳати олди, 9 киши ҳалок бўлди. Уларнинг энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёш бўлган. Селдан жабрланиб, касалхоналарга жами 24 киши мурожаат қилган.

Наманган вилояти Поп тумани тоғли «Имомота» МФЙ ҳудудларидаги сойда эса 20 июль кечаси кучли сел бир қанча автоуловларни оқизиб кетди. Сел оқибатида  жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Шу куни ёғган кучли жала оқибатида Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги айрим хонадонлар ҳам жиддий зарар кўрди.

Фарғона вилоятининг Сўх туманида июлда уч марта сел кузатилди, 20 та хонадон зарар кўрди. Жабрланган оилаларга ёрдам пуллари тарқатилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар