Марказий банк 14 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,96 сўмга кўтарилиб, 10 609 сўмни ташкил қилди. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси охирги марта 26 май куни 10 600 сўмдан ошганди. Евро 27,90 сўмга пастлаб, 12 851,74 сўм бўлди.

Мавзуга доир: Фото: Ўзбекистонда муомалага чиқарилган 2 000 сўм ва 20 000 сўмлик купюралар








