Daryo

TikTok ва Instagram’да машҳур бўлган таом — пишлоқли паста пишириб кўринг

Фета ўрнига бошқа пишлоқдан ҳам фойдаланиш мумкин

1 дақиқа ўқиш19 498 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Hello, Yummy

Тез тайёрланиши ва мазали экани билан ўзига хос бўлган мазкур таомни ўз қўлингиз билан тайёрлаб кўринг. Фета ўрнига бошқа пишлоқдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Фото: Hello, Yummy
Керакли маҳсулотлар:
  • черри ёки унда бироз катта бўлган помидорлар — 500 гр;
  • пишлоқ (фета) — 250 гр;
  • макарон;
  • саримсоқ 2 дона;
  • қалампир 1 дона;
  • зайтун ёғи;
  • туз, мурч;
  • райҳон;
https://www.instagram.com/p/CLEUee3peYl/ Тайёрланиш жараёни:
  • Печга қўйишга мўлжалланган идиш ўртасига пишлоқ қўйинг.
  • Помидорларни пишлоқ атрофига териб чиқинг.
  • Устидан саримсоқ пиёз ва майда тўғралган қалампир солинг.
  • Ўсимлик ёки зайтун ёғи қуйинг.
  • Туз ва мурч сепинг.
  • 200 даража қизиган печда 15 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Туз солинган қайнаган сувда макаронларни пишириб олинг.
  • Пишлоқни ёғоч қошиқ билан эзинг, макаронни аралашмага қўшиб аралаштиринг.
  • Устини райҳон билан билан безанг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар