Daryo

Бекободдаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғинда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда

1 дақиқа ўқиш16 878 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV

Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғинда бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин ҳақидаги хабар Бекобод шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 февраль кунига ўтар кечаси келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғин соат 00:46 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида хонадон ошхонасининг 15 квадрат метр майдони ва ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Ёнғин вақтида уй эгаси, фуқаро А.В. хонадоннинг тутун билан қопланган хонасида қолиб кетганлиги аниқланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолиниб, тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Жабрланувчи соғлиғига ҳеч қандай зарар етмаганлиги, ўзини яхши ҳис қилганлиги сабабли уйига жўнатилган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлгани, Самарқанд дарвоза кўчасидаги ёнғин оқибатида бир-бирига туташ бешта уй зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар