Daryo

Тажин — товуқдан тайёрланадиган Марокаш миллий таоми рецепти

Гарнир сифатида картошкани печда пишириб истеъмол қилиш тавсия қилинади

1 дақиқа ўқиш51 222 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Зираворлар, асал ва лимон қўшиб димланган товуқ гўштини уй шароитида тайёрлаб кўринг. Гарнир сифатида картошкани печда пишириб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • Паприка — 1 чой қошиқ
  • Занжабил — 1 чой қошиқ
  • Кашнич уруғи — 1 чой қошиқ
  • Долчин — 1 чот қошиқ
  • Лимон — 1 дона
  • Саримсоқ пиёз — 5 дона
  • Товуқ гўшти
  • Туз, мурч
  • Ўсимлик ёғи —1 ош қошиқ
  • Пиёз — 1 дона
  • Ун —2 ош қошиқ
  • Товуқ бульони — 300 мл
  • Асал — 2 ош қошиқ
  • Сабзи 2-3 дона
  • Зайтун
  • Кинза
Тайёрланиш жараёни:
  • Зираворларни қўшиб аралаштиринг.
  • Лимон пўстини қирғичдан чиқаринг ва майдаланган саримсоқ қўшинг.
  • Товуқ гўштининг ҳар икки томонига туз ва мурч суртиб чиқинг.
  • Қизиган ёғга товуқ гўштини солиб, 4-5 дақиқа давомида қизартириб пишириб олинг.
  • Пиёзни бўлакларга бўлиб 5-7 дақиқа қовуриб олинг.
  • Майдаланган саримсоқ қўшиб аралаштиринг.
  • Ун, кейин эса бульон, асал ва лимон пўстлоғини қўшинг.
  • Товуқ гўштини товага солиб, 10 дақиқа давомида димлаб пишириб олинг.
  • Бўлакларга бўлинган сабзини товуқ солинган товага солиб, яна 10 дақиқа димланг.
  • Устидан зайтун, лимон пўстлоғи, саримсоқ, кинза ҳамда лимон шарбати солиб аралаштиринг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар