Daryo

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,7 млрд долларга камайди

Республика ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг январь—сентябрь ойлари якуни бўйича 24,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган

1 дақиқа ўқиш28 636 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ЦА) 2020 йилнинг январь—сентябрь ойлари якуни бўйича 27,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 миллиард АҚШ долларига ёки 12 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ЦАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (16,8 фоиз), Россияда (14,8 фоиз), Қозоғистонда (7,3 фоиз), Кореяда (5,8 фоиз), Туркияда (5,2 фоиз), Қирғизистонда (2,4 фоиз) ва Германияда (2,1 фоиз) қайд этилган.

Ташқи савдо айланмаси инфографикаси кўрсаткичлари ойлар кесимида таҳлил қилинса, 2019 йилнинг июнь ва июль ойларида кескин ўсиш кузатилганини кўриш мумкин. Худди шу кўрсаткичлар 2020 йил учун тубдан фарқ қилиб, дастлабки икки ойда ўтган йилги кўрсаткичлар қайд этилган бўлса, март ойидан бошлаб жаҳон бозоридаги конюнктуранинг ўзгариши сабабли тебранишлар юз берди.

Ташқи савдо айланмасининг июль ҳамда август ойларида кескин ўсгани олтин экспортининг ошгани билан изоҳланади. 2020 йилда энг катта пасайиш май ойида қайд этилди — 2,1 миллиард доллар. Ўтган йилнинг шу ойига нисбатан ташқи савдо айланмасининг камайиши 1,1 миллиард долларни ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси хабарида айтилишича, республикада ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, 2020- йилнинг январь—сентябрь ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 34,4 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018- йилга нисбатан улуши 3,8 фоизга камайган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой камайгани хабар берилган эди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар