2020/2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқлангани, сўхлик битирувчиларга ОТМларга киришда 500 та давлат гранти квотаси ажратилгани хабар берилган эди. Абитуриентлар учун тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.Мавзуга доир: «Керак бўлса, кейинги йил ҳам имтиҳонга қўйилмайди». Бош вазир ўринбосари тестга телефон билан кирмоқчи бўлганлар ҳақида
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТМларига 2020/2021-ўқув йили учун тасдиқланган қабул квоталарига кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига эса 5025 нафар талаба қабул қилинади. Магистратура босқичига эса 10 425 квота берилган. Шунингдек, ОТМларига кириш учун 2020 йилда 7 тоифадаги 8694 нафар абитуриентга имтиёзли давлат гранти ажратилади. Хотин-қизларнинг ОТМга киришида қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади.







