Daryo

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 729 нафарга етди

Аввалроқ 11 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 694 нафарга етгани маълум қилинган эди

1 дақиқа ўқиш377 366 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”/Madina Nurman

Ўзбекистонда 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 729 нафарга етди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 11 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 694 нафарга етгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери (15 мартдан буён) 42 киши соғайди, айни вақтда уч киши (бир аёл ва икки эркак) коронавирус сабаб вафот этди.

Ўзбекистондан ташқари Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда ҳам жами 23 нафар ватандошда коронавирус аниқланган, улардан уч нафари (барчаси АҚШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда қатъий режимдаги карантин яна қанча давом этади?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар